09:00 / 19.09.2022
8629

ТДИУ ва БАА нуфузли компанияси ўртасида меморандум имзоланди

Фото: ТДИУ

Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлиб турган ТДИУ делегацияси туризмни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади. 

Жорий йил 16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси амалий кўмагида университет БААнинг нуфузли CROWN PLAZA Dunai Marina меҳмонхоналар гуруҳи бошқарув компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Унга кўра ТДИУнинг Туризм факультети талабаларидан 10 нафари ҳар йили Дубайнинг беш юлдузли меҳмонхоналарида амалиёт ўташларига келишилди. 

Шунингдек, учрашув давомида Amazon ва бошқа online савдо тармоқларида бестселлер бўлган "Be the Cange in the Hospitality industry" номли китобнинг тақдимоти ўтказилди. ТДИУ Туризм факультети талабаларини тайёрлашда қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиш мақсадида китоб муаллифи Рихсибой Турсунов билан китобни ўзбек тилига таржима қилишга келишиб олинди.

Икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Telegram: tsueuzofficial

Facebook: tsue.uz

Instagram: tsue_uz

Веб сайт: tsue.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top