Жамият | 18:48 / 01.11.2023
18171
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида долзарб мавзуларда конференция ва семинар ўтказди 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази Урганч шаҳрида “Минтақавий иқтисодиётнинг замонавий муаммолари: тажриба, тенденциялар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказди.

Фото: ТДИУ

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Конференцияда хорижий мамлакатлар, республика университетлари ва институтларининг 65 дан ортиқ вакиллари, маҳаллий бошқарув органлари ва идоралар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари иштирок этди. Тадбирда халқаро стандартларга ва ташқи бозорларда талабга жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш мақсадида миллий иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Конференция иштирокчилари республикада рақобат муҳитини ҳамда инвестициявий жозибадорликни яратиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион ва экспорт фаолиятини рағбатлантириш мақсадида муайян преференциялар беришни назарда тутувчи институционал ислоҳотлар тўғрисида баён қилди. Мамлакатда амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар жараёнида иқтисодиётни марказдан бошқариш даражасидан ҳудудий ва тармоқ даражасида бошқаришга босқичма-босқич ўтказиш, ҳудудларда тегишли дастурларни амалга ошириш, ҳудудий органлар ҳуқуқларини кенгайтириш, уларнинг мақом ва масъулиятини ошириш биринчи навбатдаги вазифалардан ҳисобланади.

Бундан ташқари, марказ томонидан Урганч давлат университети билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ташкил этилган “Минтақавий лаборатория”нинг тақдимоти ўтказилди.

Шу билан биргаликда ТДИУ вакиллари Нукус шаҳрида ҳам “Ready 4 Trade Central Asia” лойиҳаси доирасида кичик бизнес вакиллари учун тренинг ташкил қилди.

Унда университет ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқармаси вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Тренинг орқали тадбиркорлар халқаро савдо қоидалари, экспорт тартиб-қоидалари, транзит йўллари, сифат ва мувофиқлик стандартлари, шунингдек, Европа Иттифоқи бозорининг ўзига хос талаблари билан танишиб, малака оширди.

Эътироф этиш жоизки, тренинг дастури Жаҳон Савдо Ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўшма агентлиги бўлган Халқаро савдо маркази томонидан ишлаб чиқилган. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги экспортчиларнинг ўзига хос муаммоларига қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид