Ўзбекистон | 10:52 / 15.08.2023
7438
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент давлат иқтисодиёт университети хорижда таҳсил олган ёки малака оширган мутахассисларни ишга таклиф этади

Ишга қабул қилишда халқаро рейтингларда юқори ўринларни  (TOР1000) эгаллаган университетларда магистратура (MA, MSc.) ëки докторантура (Ph.D.) босқичларини тамомлаган талабгорларга афзаллик берилади. 

Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Ишга таклиф этилаётган мутахассислар учун талабаларга сифатли таълим бериш, ўқув жараёнларини халқаро даражада ташкил этишлари учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратиб берилади. 

Талабгорнинг хоҳишидан келиб чиқиб дарс машғулотларини ўзбек, рус ва инглиз тилларининг бирида ўтиш имконияти мавжуд. 

Ойлик маошлар талабгорнинг илмий даражаси, малакаси, салоҳияти ва тажрибасидан келиб чиқиб индивидуал ёндашган ҳолда белгиланади. 

Ойлик иш ҳақига қўшимча равишда устама ва қўшимча тўловлар тайинланиши кафолатланади.

Ҳужжат топшириш ва қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Tel:   (71) 239 28 43
Email: m.najimova@tsue.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид