Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ИрАэро» Самарқанддан Қозонга парвозларни бошлади
Россиянинг «ИрАэро» авиакомпанияси «Самарқанд» халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига янги йўналиш очди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, 20 сентябрдан бошлаб Самарқандга ва ортга рейслар ҳафтада бир марта - сешанба кунлари амалга оширилади. Октябр ойи охиригача 2022 йил баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30 да парвоз қилади.
Йўловчиларни ташиш Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади. Бир йўналишдаги парвоз вақти 3 соат 40 дақиқа.
«ИрАэро» авиакомпанияси - 1999 йилда ташкил этилган ва Иркутск халқаро аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади.
Компания парки Airbus A319, Superjet 100, Bombardier CRJ-200LR каби самолётлардан, шунингдек, «Антонов» йўловчи ва юк ташувчи самолётларидан иборат.