Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Сербия ҳукуматлараро комиссияси ташкил этилади
Ўзбекистон ва Сербия ташқи ишлар вазирлари Нью-Йоркда ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисидаги протоколни имзолади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Сербия ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашди.
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида товарлар ассортиментини кенгайтириш, Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш ва йиғилишини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, энергетика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф қилинди.
Инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, меҳнат ресурсларини жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик, сертификатлаштириш, фан ва технологиялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор икки томонлама битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Томонлар ҳамкорлик истиқболли йўналишларидан бири сифатида туризмни эътироф этди. Сербиялик инвесторлар Ўзбекистонда янги туризм инфратузилмасини қуриш ва мавжуд объектларни реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имконияти кўриб чиқилди.
Олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан Ўзбекистон ва Сербия манфаатдорлиги қайд этилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сербия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисидаги протокол имзоланди. Ҳужжат икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилишини тартибга солади.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026