Жаҳон | 20:09 / 22.09.2022
10651
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Европага газ экспортини 40 фоизга оширади

Озарбойжондан ТАР газ қувури орқали Италия, Греция ва Болгарияга газ етказиб бериш 2020 йил 31 декабрда бошланганди.

Фото: Anadolu Agency

2022 йилда Озарбойжондан Европага 11,5 млрд куб метр газ етказиб берилади, бу 2021 йилдагига нисбатан 40 фоизга кўпдир, деди Озарбойжон энергетика вазири Парвиз Шоҳбозов.

Унинг сўзларига кўра, икки йилда Озарбойжондан Европага 16 млрд куб метрдан ортиқ газ етказиб берилди. 

«2022 йилда Озарбойжондан газ етказиб бериш 40 фоизга - 8,2 млрд куб метрдан 11,5 млрд куб метрга оширилади», - деди у. 

Озарбойжондан ТАР газ қувури орқали Италия, Греция ва Болгарияга газ етказиб бериш 2020 йил 31 декабрда бошланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид