13:08 / 23.09.2022
9006

Ўзбекистон тоғларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 25-27 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябр кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистонда, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамол кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 метрдан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республика барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даража илиққача, кундуз кунлари 22-25 даража иссиққача пасаяди.

Top