Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Санкт-Петербургдаги заводини ёпяпти
Шушари посёлкасидаги автомобиллар йиғиш заводи 2007 йилда ишга туширилган. 2022 йил март ойида Toyota бутловчи қисмлар етказиб беришдаги узилишлар туфайли корхона фаолиятини тўхтатди.
Фото: carsweek.ru
Япониянинг Toyota концерни Санкт-Петербург яқинидаги Шушари посёлкасида жойлашган автомобиллар йиғиш заводини ёпмоқда. Бу ҳақда 23 сентябр, жума куни Россия Саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик қарор сабабларини келтирмади. «Коммерсант» газетасининг ёзишича, концерн Россияга бутловчи қисмлар етказиб беришни ташкил эта олмаган.
Саноат ва савдо вазирлиги хабарида таъкидланишича, компания ходимлар олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини, Toyota ва Lexus автомобилларига сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни, шунингдек, дилерлик тармоғи қўллаб-қувватланишини кафолатлаган. Завод ёпилганига қарамай, автоконцерн Россиянинг Украинага бўлган тажовузи муносабати билан кўплаб хорижий компаниялар қилганидек, Россияни тарк этишни режалаштирмаяпти, деб ёзади «Коммерсант».
Шушаридаги «Тойота Мотор» заводи 2007 йилда очилган. 2022 йил март ойида Toyota бутловчи қисмлар етказиб беришдаги узилишлар туфайли корхона фаолиятини тўхтатди.
Мавзуга оид
21:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
18:29 / 21.12.2025
Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига келди
18:14 / 21.12.2025