Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
Санкт-Петербург шаҳрида мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди Бош консулхона кўмаги билан ватанга қайтарилди. Болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари расмийлаштирилмагани сабабли улар вақтинча давлат идоралари қармоғига олинган эди.
“Дунё” ахборот агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистон фуқароси Р.З. 2020 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига келган. 2020–2025 йиллар давомида у уч фарзандли бўлган, аммо мураккаб ҳаётий шароит туфайли болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ўз вақтида расмийлаштирилмаган.
Шу боис, вояга етмаганларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва бу ҳолат уларни вақтинча давлат муассасаси қарамоғига олиш ҳамда ихтисослаштирилган муассасага жойлаштиришга сабаб бўлган.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси вазиятга аралашиб, ҳамюртлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширган. Жумладан, дипломатлар томонидан болаларнинг шахси ва қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрланиб, тегишли идоралар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мазкур иш Санкт-Петербургнинг Василеостровский туман судида кўриб чиқилган. Суд жараёнида Бош консулхона ходимлари фуқаро манфаатларини ҳимоя қилиб, болаларни оила бағрига қайтариш зарурлигини асослаб берган.
Суд ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, она ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026