Ўзбекистон | 08:15 / 26.09.2022
4880
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хорижга 46 минг тонна олхўри сотди

Олхўри экспорти 28,1 минг тоннага ошган.

Фото: Pinterest

Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида хорижга қиймати қарийб 22,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 46,7 минг тонна олхўри экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олхўри экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,1 минг тоннага ошган.

2022 йил 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 28,2 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 16,4 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,9 минг тонна;
  • Беларусь – 102,2 тонна.

2022 йил 8 ойида хорижга энг кўп олхўри экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 15,5 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 6,7 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 5,5 минг тонна.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид