16:53 / 26.09.2022
20306

Шайх Юсуф Ал-Қарзовий 96 ёшида вафот этди

Фото: AP

Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти, диний уламо – шайх Юсуф Абдуллоҳ Ал-Қарзовий 26 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Маълум қилинишича, Юсуф Ал-Қарзовий сўнгги вақтларда бемор бўлган.

Юсуф Абдуллоҳ ал-Қарзовий 1926 йил — мисрлик замонавий ислом уламоси, 2004 йилдан буён Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти ҳисобланади. Шайх 120 дан ортиқ китоблар муаллифи ҳамда диний илмларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун саккизта халқаро мукофотга сазовор бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам уламонинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

«Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз», - дейилади идора баёнотида.

Top