Тошкент тиббиёт академияси талабалари қасамёд қабул қилишди
26 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида анъанага айланган “Талабаликка бағишлов” тадбирида 1-курс талабалари қасамёд қабул қилишди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси
Тадбирни ТТА ректори А.Шодмонов очиб бериб, барча талабаларга мурожаат йўллади ҳамда 1-курс талабаларини янги ҳаёт бошлаётганлари билан табриклади. Шундан кейин барча талабалар талабалик қасамёдини қабул қилишди. Тиббиёт соҳасида ўз фаолиятини йўлга қўйишни истаган ёшлар учун бу илк қадам бўлди.
“Бугун мен ҳам 1-босқич талабаси сифатида шифокорлик қасамёдини қабул қилдим. Қасамёдни қабул қилар эканман, ўзгача фахрланиш туйғусини сездим. Бу фахр билан бир қаторда менга янада катта масъулият юклади. Албатта, биз ҳам академиямиз томонидан берилаётган шарт-шароитлардан тўғри фойдаланган ҳолда устозларимизнинг ортидан издош бўлиб, келажакда яхши мутахассис бўлишга ҳаракат қиламиз”, – дейди 1-курс талабаси Насимова Насиба.

Тиббиёт академиясига грант асосида қабул қилинган Муҳаммадризо Расулов:
“Мен Тошкент тиббиёт академиясига давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилдим. Бу олийгоҳ талабаси бўлганимдан жуда ҳам фахрланаман. Бугун биз талабалик қасамёдини қабул қилдик ва шундай қутлуғ кунларимиз устоз ва мураббийларимиз байрамига тўғри келди. Ректоримиз Алишер Шодмонов 2000 га яқин талаба олдида устозларимизнинг камтарона меҳнатларини юқори баҳолаб тақдирладилар. Биз ҳам устозларимиздан ўрнак олган ҳолда изланишда тўхтамаймиз”, – дейди у.

Шунингдек, қасамёд қабул қилиш маросимига талабаларнинг ота-оналари ҳам ташриф буюришди.
Тадбир сўнгида, гуруҳлар томонидан қувноқ, ёрқин ва эсда қоларли дастур ва Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

20:00 / 12.04.2023
Тошкент тиббиёт академиясида “Конституция ўзимизники, Конституция барчамизники!” тадбири ўтказилди

16:18 / 05.10.2022
Тошкент тиббиёт академиясига Германиянинг тиббиёт соҳасида етакчи мутахассисларидан иборат делегацияси ташриф буюрди

14:59 / 27.09.2022
Тошкент тиббиёт академиясида “Талабаликка бағишлов - 2022” тадбири ўтказилди

12:44 / 20.09.2022