Жаҳон | 09:31 / 28.09.2022
11466
2 дақиқада ўқилади

Сафарбарликдан қочган россияликлар АҚШдан бошпана сўраши мумкин

Сафарбарликдан яширинган Россия фуқаролари АҚШдан бошпана сўраши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер маълум қилди.

Фото: exk.kz

«Биз уларнинг миллатидан қатъи назар, АҚШдан бошпана сўраши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир ариза алоҳида кўриб чиқилади», дея айтиб ўтди Оқ уй матбуот котиби.

АҚШ расмийлари «бошпана сўраган ҳар қандай одамни» кутиб олади, дея қўшимча қилди у. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу - сафарбарликдан қочган русларга бошпана бериш учун махсус шароитлар яратилади, дегани эмас.

Бундан олдин Қозоғистон сафарбарликдан қочганларни Россияга топширмаслиги маълум бўлганди. 

Бу ҳақда 27 сентябр, сешанба куни Қозоғистон ички ишлар вазири Марат Ахметжанов баёнотига асосланиб, Orda нашри хабар берди. 

Унга кўра, Қозоғистон россияликларни топшириши мумкин, бироқ бу жиноят содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилганларгагина тегишли бўлади.

Ўз навбатида, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияда Украинага қарши уруш фонида эълон қилинган «қисман сафарбарлик» туфайли мамлакатга Россия фуқароларининг оммавий равишда келаётгани тўғрисида маълум қилди. 

Мавзуга оид