09:30 / 30.09.2022
4228

Энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар маълум қилинди

Жорий йилда ОТМга кириш тест синовлари натижаларига кўра, 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. 

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

  • Самарқанд вилояти — 20 690 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 19 858 нафар;
  • Фарғона вилояти — 18 340 нафар;
  • Тошкент вилояти — 15 699 нафар;
  • Бухоро вилояти — 14 337 нафар.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 104 084 нафари жорий йил битирувчиларидир. Жорий йил битирувчилари энг кўп талабаликка тавсия этилган ҳудудлар:

  • Самарқанд вилояти — 11 295 нафар;
  • Фарғона вилояти — 10 951 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 9 999 нафар;
  • Бухоро вилояти — 8 833 нафар;
  • Тошкент вилояти — 7 927 нафар.
Top