Ўзбекистон | 09:21 / 30.09.2022
8371
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллаларга яшил боғлар ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган янги қарор билан “Яшил боғлар” низоми тасдиқланди.

Қуйидагилар “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга: давлат органлари ва ташкилотлари; фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари; кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари. 

“Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади. Маъқулланган таклифлар асосида “Яшил боғлар”ни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади. 

Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, “Яшил боғлар”ни барпо этиш учун “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан келгуси йил 20 январига қадар шартномалар тузилади.

“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.

Мавзуга оид