Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади
“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Қуйидагилар ташкил этилади:
- Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;
- Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.
2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
1-босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;
2-босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;
3-босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;
4-босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.
Мавзуга оид
21:59 / 24.03.2026
Ўзбекистон Италиядан сунъий интеллект билан ишлайдиган агротехнологияларни харид қилади
21:08 / 31.10.2025
Самарқандда ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб 80 минг дарахт ва бута экилади
23:29 / 15.09.2025
Президент резавор боғлар тажрибасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади
08:06 / 13.09.2025