Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қайси истироҳат боғларида байрам тадбирлари ўтказилиши айтилди
Истироҳат боғларида 2 сентябр кунига қадар байрам томошалари режалаштирилган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг 12 та туманида жойлашган истироҳат ва кўнгилочар боғларида халқ сайллари ҳамда оммавий байрам томошалари бўлиб ўтади.
Хусусан:
- Бектемир туманидаги Cоcа-cоlа Garden боғи;
- Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғи;
- Мирзо Улуғбек туманидаги Central Park;
- Сергели туманидаги Сергели марказий хиёбони;
- Олмазор туманидаги Беруний майдони;
- Учтепа туманидаги Eko Seul боғи;
- Чилонзор туманидаги Dream Park истироҳат боғи;
- Юнусобод туманидаги “Узэкспомарказ” майдони;
- Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғи;
- Яшнобод туманидаги “Ашхобод” истироҳат боғи;
- Янгиҳаёт туманидаги Green Park истироҳат боғи;
- Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносининг олд майдони.
Истироҳат боғларида 2 сентябр кунига қадар байрам томошалари режалаштирилган.
Ҳар бир боғ маъмурияти ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб қўшимча тадбирларни ҳам ташкил этади. Байрам томошалари 18:00 дан сўнг бошланади.
Мавзуга оид
21:20 / 20.05.2026
Ўзбекистонда 27 май – Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади
08:53 / 06.03.2026
8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
09:46 / 21.02.2026
2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келади: ходимлар неча кун дам олади?
08:53 / 04.02.2026