Олег Дерипаска АҚШда санкцияларни бузганликда айбланмоқда
Дерипаска икки фарзандининг айнан АҚШда дунёга келиши учун фирибгарлик ҳаракатларини содир этганликда айбланмоқда. Олигарх Кремль билан яқин алоқада бўлишига қарамай, Америкада яшаш манфаати учун санкциялардан қочган, деди прокурор.
АҚШ расмийлари россиялик миллиардер Олег Дерипаскага Вашингтоннинг санкциялар режимини бузгани учун жиноий иш очди. 29 сентябр, пайшанба куни Дерипаскага нисбатан қўзғатилган жиноий иш ҳужжатлари эълон қилинди, унга кўра олигарх ўзига тегишли учта ҳашаматли мулкка хизмат кўрсатиш учун АҚШ молия тизимидан фойдаланган, шунингдек, унинг номидан Калифорниядаги мусиқа студиясини сотиб олиш учун аёлни ёллаган.
Прокурорларнинг таъкидлашича, россиялик тадбиркор ўз севгилисини Россиядан АҚШга бирга фарзанд кўриш учун олиб келгани билан ҳам санкцияларни бузган. AP хабарига кўра, Дерипаскага қарши айблов хулосасида уч аёл - Екатерина Воронина, Наталя Бардакова ва Олга Шрики бор. Ушбу маълумотларга кўра, Воронина 2020 ва 2022 йилларда туғиш учун АҚШга учиб кетган, Бардакова ва Шрики саёҳатни ташкил қилган.
Дерипаска ўз фарзандининг Қўшма Штатларда туғилиши ва Америка соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиши, шунингдек, Америка Қўшма Штатларида туғилиш ҳуқуқи билан Америка фуқаролигини олиши учун юз минглаб доллар сарфлаган, дейилади маълумотда. Ҳужжатларда айтилишича, бола туғилгандан сўнг Дерипасканинг учта шериги тил бириктириб, ҳақиқий отасининг исмини яшириш учун кичик хато билан фарзандининг исмини ёзишган.
Дерипаска ёлғон гапирган ва Америкадаги ҳаётдан фойда кўриш мақсадида АҚШ санкцияларидан қочган, бу «унинг Кремль билан яқин алоқалари ва катта бойлиги коррупциялашган режим билан боғлиқ бўлишига қарамай» юз берган, деди АҚШнинг Манхэттан бўйича федерал прокурори, Россия олигархлари жиноятига қарши кураш гуруҳи раҳбари Эндрю Адамс. «Қўшма Штатларнинг қулайлиги ва фуқаролигини излаш, бунда шафқатсиз, антидемократик режимнинг меваларидан фойдаланишнинг иккиюзламачилиги ҳайратланарли», деди Адамс.
Олег Дерипаска 2018 йилдан бери АҚШ санкциялари остида. Вашингтондаги расмийлар уни 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига эҳтимолий аралашувга алоқадорликда гумон қилмоқда.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024