Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилади
Президентнинг “Соғлиқни сақлаш бошқарув органларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этиш ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги вазифалар қўшимча тарзда юклатилади:
соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни унификациялаш ҳамда тиббий хизмат сифатини ошириш ва беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббиёт ходимлари масъулияти ва ҳимояланганини кучайтиришга қаратилган тўғридан тўғри таъсир қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш;
жаҳон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқариш энг намунали амалиётларини жорий этишни таъминлайдиган замонавий бошқарув тизимини ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этиш “кластер” моделини шакллантириш, тиббиёт ва фармацевтика муассасаларини аккредитация қилиш, шифокорлик ва фармацевтик фаолиятни лицензиялаш тизимини жорий этиш;
тиббий генетикани, аёллар ва болаларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш асосида, замонавий скрининг дастурларини жорий этиш, “Она ва бола” ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт мажмуалари ва маълумотлар тизимларини шакллантириш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш;
тиббий ёрдам самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволаш юқори технологик усулларини жорий этиш, патронаж хизмати ва диспансеризация самарали моделларини яратиш орқали соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш;
тиббиёт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш барча босқичларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш, “ҳар бир даволанган ҳолат” учун тўлаш тизимини кенг жорий этиш, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш;
хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, нарх шаклланиши механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, улар устидан давлат назоратини кучайтириш;
тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт фанини ривожлантириш, тиббиёт илмий ва таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитациядан ўтказиш);
“электрон соғлиқни сақлаш” тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:43 / 25.05.2024
Туман ва шаҳар адлия бўлимларига қўшимча вазифалар юклатилди

18:22 / 24.01.2023
ЖССТ болаларни зарарли дорилардан ҳимоя қилишга чақирди

22:57 / 20.01.2023
ОИТСга қарши курашга 120 миллиард сўм ва 54 миллион доллар йўналтирилади — Президент қарори

21:56 / 20.01.2023