Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга 3 октябр куни расмий ташриф билан Будапештга келди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябр кунига мўлжалланган. Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.
PS: Мирзиёева Зироа́т Махму́довна (1964 йил 4 декабрь куни туғилган, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) – жамоат арбоби, муҳандис-иқтисодчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг рафиқаси.
Зироат Мирзиёева 1964 йил 4 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 1986 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (ҳозирда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети) муҳандис-иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган. Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билади. Икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор. Мумтоз ва миллий мусиқани хуш кўради, тарих билан қизиқади.
2020 йилдан буён Ўзбекистонда очиқ ва инклюзив муҳитни яратиш орқали аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш масалалари бўйича қатор хайрия лойиҳаларини амалга ошираётган “Zamin” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раисидир.
Фонд фаолиятининг устувор йўналиши атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат. Кўкаламзорлаштириш, ҳаво сифати мониторингини автоматлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар орасида экологик таълимни ривожлантириш, олис ҳудудларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ва экологик соҳалардаги долзарб масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Мавзуга оид
15:27
Ўзбекистон Венгрия билан миграция соҳасида битим имзолашни режалаштирмоқда
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
21:33 / 20.12.2024
Виктор Орбан Россияга қарши санкцияларни узайтиришдан олдин Трампнинг инаугурациясини кутмоқчи
14:03 / 12.12.2024