Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлиши керак
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда бугунги кунда давлатлар инсон капитали, билим ва технологиялар билан рақобатлашаётганини таъкидлаб, Ўзбекистон ёшларини Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган асосий куч бўлишга чақирди.
Президент таъкидлаганидек, мамлакатда ислоҳотларнинг илк кунларидан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.
Қайд этилишича, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилди, нуронийларнинг ҳаётий тажрибасидан ёшлар тарбиясида кенг фойдаланилмоқда, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни эса «Ёшлар куни» деб эълон қилиниб, барча давлат идоралари ёшлар муаммоларини ҳал этишга сафарбар қилинган.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда эришилган натижаларга ҳам тўхталиб, «Ёшлар дафтари» орқали 1,5 миллион нафар ёшнинг муаммолари ҳал этилганини, ёш тадбиркорлар сони беш баробар ошиб 287 мингдан ошганини қайд этди. Шунингдек, хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар сони 3,5 миллионга етгани, иқтидорли ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 434 та, ёш спортчилар эса халқаро мусобақаларда 2 минг 245 та медални қўлга киритгани таъкидланди.
Президент ёшлар жиноятчилиги икки йилда 2,5 баробар камайганини қайд этар экан, бу соҳада ҳали ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар кўплигини таъкидлади. Шу муносабат билан вазирлар, ҳокимлар, ректорлар, техникум ва мактаб директорлари ёшларнинг муаммо ва эҳтиёжлари билан тизимли шуғулланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Учрашувда президент замонавий дунёда билим, илм-фан ва инновациялар ҳал қилувчи омилга айланганини қайд этиб, ёшларга шундай мурожаат қилди: «Аждодларимиз инсоният тараққиёти учун қандай буюк ишлар қилган бўлса, сизлар Янги Ўзбекистонда янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлишингиз керак».
Мавзуга оид
14:02
Президент футболчиларни қўллаб-қувватлашга чақирди
12:54
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
18:28 / 29.06.2026