Ўзбекистон | 09:00 / 03.10.2022
7993
3 дақиқада ўқилади

Sino professional medical – сифат ва сиҳат маркази

Sino professional medical клиникаси  юрак кон томир касалликлари диагностикаси ва юрак касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашда юқори технологияли замонавий жиҳозлар ёрдамида сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Инсон саломатлигини ўзларининг юқори мақсадлари деб билган клиника жамоаси беморлар ҳаёти учун ўқиб-ўрганишдан ва изланишдан тўхтамайди. Ўз тажрибаларини жаҳоннинг етакчи клиникалари орқали ошираётган малакали мутахассислардан юрак хасталиклари билан боғлиқ турли йўналишдаги муолажаларни олиш кўплаб турли ёшдаги беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишларига сабаб бўлмоқда.

Клиникада юрак туғма нуқсонларидан:

  • аорта аневризмаси;
  • юрак клапанлари патологиялари;
  • магистрал қон-томир касалликлари;
  • оёқ веналарининг варикоз касалликлари бўйича даволаниш ва сиҳат топиш имконияти бор.

Марказ юқори сезгир ноинвазив диагностика усулларидан ЭХОКГ, ЭКГ, холтер монитори, уйқу артерияларининг  допплерографияси, рақамли рентгенграфияси, паренхиматоз аъзоларнинг УТТ диагностикаси, кенг спектрли кон лабораторияси таҳлиллари диагностика арсеналига эга. Бу ерда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилган.

Sino professional medical клиникасида Интенсив терапия ва реанимация бўлимлари ҳам энг охирги технологияга асосан яратилган асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, жумладан универсал сунъий нафас олиш аппаратлари, инвазив  кардиомониторлар беморларга хизмат кўрсатади.

Сўнгги русумдаги ускуналар уларни мақсадли ишлата оладиган мутахассислар билан янаям самарали. Марказда Ўзбекистондаги ўз соҳасининг усталари, етук шифокорлар ва хорижлик мутахассислар фаолият олиб боради.

Sino professional medical клиникаси Ўзбекистонда юрак хасталикларидан азият чекаётган болалар ва катталар учун мадад марказидир.

Sino professional medical - юрагингизни бизга ишонинг!

Манзил : Тошкент шаҳри, Сергели тумани , Чоштепа кўчаси 410 – уй.

Мўлжал : янги метро йуналишида 1- метро бекатидан Зангиота зиёратгоҳи йўналишида Эркин маркет , Макро савдо мажмуаси.

Телефон: +99871 287 68 73 , +99895 513 70 71

Реклама ҳуқуқи асосида