Ўзбекистон | 10:32 / 04.10.2022
1542
1 дақиқада ўқилади

Қурилишда техник меъёрлаш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Бу ҳақда Қурилиш соҳасида стандартлаштириш республика маркази бош директори Абулқосим Абдухолиқов маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, мазкур институт қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқотлар асосида техник жиҳатидан тартибга солиш, меъёрлаш ва стандартлаштириш ишларини олиб боради.

Миллий классификатор ва электрон каталогни юритиш, бино ва иншоотларни ахборот моделлаштириш, яъни BIM-технологияларини жорий этиш каби вазифалар ҳам шулар жумласидан. 

Шунингдек, қурилиш соҳасида нархларни шакллантириш ва унинг механизмларини аниқлаш масалалари бўйича мазкур институт ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид