Ўзбекистон | 17:51 / 04.10.2022
6918
1 дақиқада ўқилади

Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди

Фото: KUN.UZ

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Декабрь ойи охирги 10 кунлиги ва январь ойи биринчи 10 кунлиги оралиғида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)лари ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

Қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан чипта тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма асосида республика ичидаги поездларга (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталар эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма асосида сотиш тавсия этилади.

2022 йилдан қишки таътил даврида ўқувчи ва талабалар йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.

Мавзуга оид