Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандликка олиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан талаблар кучайтирилади
“Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Фарзандликка олиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан талаблар кучайтирилмоқда. Камида икки йил давомида ўзаро никоҳда бўлган шахслар, йигирма беш ёшга тўлган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкинлиги, фарзандликка бериш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин суд томонидан синов муддатини жорий этиш белгиланмоқда.
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга экани ҳамда унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашишга мажбурлиги белгилаб қўйилмоқда.
Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кодекс 49-моддаси ва 54-моддаси ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлашга қаратилган қоидалар назарда тутилмоқда.
Яраштириш комиссияси тугатилгани ва унинг ўрнига Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ташкил этилгани сабабли, Оила кодекси 40-моддасига ўзгартишлар киритилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 26.03.2026
P2P-ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди(ми?)
10:00 / 01.01.2026
“70 ёшда фарзандли бўлишнинг гашти бошқача экан” – 7 қиздан кейин ўғил кўрган ота
08:22 / 08.09.2025
Фарзанд тарбиясида назорат ва эркинлик мувозанати
21:41 / 19.06.2025