Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Запорижжя АЭСни Россия мулкига ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади
Путин Запорижжя атом электр станциясини Россия томонидан тортиб олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Россия президенти ҳукуматга «Запорижжя атом электр станциясидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг федерал мулкка қабул қилинишини таъминлаш»ни топширди.
Бундан ташқари, станциянинг ишлаши учун «Запорожская АЭС» Федерал давлат унитар корхонаси ва «Запороже АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот» ОАЖ ташкил этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»ни, шунингдек, Херсон ва Запорижжя областларининг эгаллаб олинган ҳудудларини аннексия қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолаганди.
Давлат Думаси ушбу қонунларни 3 октябрда қабул қилди, эртаси куни улар Федерациялар кенгаши томонидан тасдиқланди.
Россия Конституциявий суди 30 сентябр куни Кремлда имзоланган Украинанинг босиб олинган областларини «Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш» тўғрисидаги шартномаларни маъқуллади.
30 сентябр куни Кремлда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР», «ЛХР» ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга «кириш тўғрисидаги шартномалари» имзоланди. Улардан олдин босиб олинган ҳудудларда псевдореферендумлар ўтказилди.
Мавзуга оид
14:18 / 29.12.2025
ЗАЭС яқинида таъмирлаш давомида ўт очиш вақтинча тўхтатилди
15:40 / 26.11.2025
АЭХА Запорижжя АЭСга алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025