Ўзбекистон | 18:46 / 06.10.2022
7392
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда соғлиқни сақлаш масалаларида оммавий қабул ўтказилади

Фото: AP

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида соғлиқни сақлаш масалаларида оммавий қабул ўтказилади.

Тадбир 8 октябрь куни соат 10:00 да бошланади. Унда соғлиқни сақлаш, тиббиёт ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

Фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари тадбирда иштирок этиб, ўз саволлари билан мурожаат этишлари мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид