Ўзбекистон | 12:39 / 08.10.2022
7493
1 дақиқада ўқилади

3,2 млн ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетди

9 ойда 3,2 млн ўзбекистонликлар қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Pixabay

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 3,2 млн киши.

Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 502,9 минг киши, ўқиш мақсадида 124,1 минг киши четга чиқиб кетган.

Шунингдек, даволаниш учун 36,9 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 11,2 минг киши чиқиб кетган.

Маълумот учун, 1 октябр ҳолатига 3,9 млн Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид