Ўзбекистонга хориждан талабаларни жалб этиш бўйича махсус платформа яратилади
Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг Scicom (MSC) Berhad компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Дато Сри Лео Ариянаякам билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Унда Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Компания 2013 йилда Малайзия Олий таълим вазирлиги тасарруфидаги Таълим соҳасидаги глобал хизматлар агентлиги билан биргаликда мамлакатга хорижий талабаларни кенг жалб этишга қаратилган махсус EMGS STARS платформаси ва EMGS Hub мобил иловасини ишга туширган. Ушбу платформалар орқали Малайзиядаги халқаро талабалар сонини 2012 йилдаги 20 мингдан бугунги кунда 200 мингдан оширишга эришилди.
Малайзия вакили Ўзбекистонга хорижий давлатлардан талабаларни жалб этишга қаратилган махсус рақамли платформа ва мобил иловани яратишга қизиқиш билдирди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш учун компания раҳбари ўз жамоаси билан яқин кунларда Ўзбекистонга сафар қилиш режасини маълум қилди.
Дато Сри Лео Ариянаякамнинг айтишича, ушбу платформани ишга тушириш натижасида Ўзбекистонда таҳсил олаётган халқаро талабалар сонини ҳозирги 6500 нафардан яқин 3 йил ичида 20 минг нафардан ошириш, эликка яқин маҳаллий мутахассислар учун доимий иш ўринларини яратиш мақсад қилинган. Платформа дастлабки босқичда Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий ўқув юртларининг инглиз тилида олиб бориладиган ўқув дастурлари ва йўналишларини қамраб олади.
"Географик жойлашуви ва ҳозирги тараққиёт суръатини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги таълим хабига айлантириш учун катта салоҳият мавжуд. Шунингдек, Ўзбекистонда халқаро талабалар учун мукаммал платформанинг яратилиши кўплаб нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг мамлакат таълим соҳасига инвестиция киритишига ҳамда фаолият кўрсатаётган ўқув юртларининг янада ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади", деди у.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

17:13 / 05.12.2024
Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди

10:53 / 05.12.2024
Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

07:33 / 04.12.2024
Хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

10:12 / 20.11.2024