10:45 / 13.10.2022
2631

Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

2022 йил 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 531 тага ошган.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 764 та корхона.

Кейинги ўринлардан 2 094 та корхонага эга Туркия ва 2 062 та корхонага эга Хитой жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 1 184 та ва 908 та корхона.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • АҚШ – 335 та;
  • Қирғизистон – 294 та;
  • Тожикистон – 279 та;
  • Озарбойжон – 248 та;
  • Германия – 212 та;
  • Туркманистон – 168 та;
  • бошқалар – 4 220 та.
Top