Ўзбекистон | 13:11 / 14.10.2022
2963
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳарорат кузатилади

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келишида 15 октябр куни беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Кундузги ҳаво ҳарорати ушбу куннинг ўртача меъёрий қийматларидан кўп бўлади ва 26-29 даража иссиқни ташкил этади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда 16 октябр куни баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид