Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Имомали Раҳмоннинг сўзларига жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путин тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг сўзларига жавоб қайтарди. Қўшни давлат президенти Путинни танқид қилган ва Марказий Осиё давлатларига худди СССРдек қарамаслигини сўраганди.
«Сўзимни Имомали Шариповичнинг айтган гапларига муносабат билан бошламоқчиман. Ҳа, у қисман ҳақ. Ҳа, собиқ иттифоқ даврида китоб тарқатиларди, миллий тилларда театрлар очиларди, маданият ва иқтисодиётни ривожлантиришарди. Тўғри, барча форматларимизда аниқ вазифаларни муҳокама қилишимиз керак», деб Путиннинг сўзларини келтирган ТАСС.
Аввалроқ Имомали Раҳмон Остонадаги МДҲ саммитида кескин фикрлар билдириб, Путиндан Марказий Осиё давлатларига СССРдек қарамасликни сўраганди. Тожикистон президенти СССР ҳам кичик миллатларга эътибор камлиги сабаб тарқалиб кетганини айтган. Имомали Раҳмон Путинга қарата айтган танқидларида Тожикистонда 30 йилдан бери рус тилидаги дарсликлар етишмаслигини ҳам таъкидлаганди.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026