Ўзбекистон | 10:49 / 17.10.2022
3054
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари нархи йил бошидан бери неча фоизга ошгани айтилди

Меҳмонхона хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,5 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг сентябрь ойида меҳмонхона хизматлари нархлари август ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, меҳмонхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 12,2 фоизга ошгани кузатилган.

Меҳмонхона хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 12,4 фоизга ошган.

Мавзуга оид