Жаҳон | 19:21 / 17.10.2022
15385
1 дақиқада ўқилади

Украина ўз миллий дрони ишлаб чиқилганини эълон қилди

Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари уюшмаси («Укроборонпром») миллий дронни ишлаб чиқиш жараёни якунланганини эълон қилди.

Фото: AP

Департамент унинг фотосуратини эълон қилди ва 1000 км масофага парвоз қила олиши, жанговар каллакнинг оғирлиги эса 75 кг экани ҳақида хабар берди.

«Украинанинг ҳарбий-саноат корхоналари уруш бошланганидан бери кучайтирилган тартибда ишламоқда. Биз деярли ҳеч нарса ҳақида хабар бермаяпмиз. Аммо ишонаверинг, ушбу «ҳеч нарса» аллақачон жанг майдонларида муваффақиятли ишламоқда, бошқа бир «ҳеч нарса» эса синовлардан муваффақиятли ўтмоқда», дейилади хабарда.

Россия босқини бошланганидан кейин Украина қуролли кучлари урушда Туркиянинг Baykar компанияси дронларидан фойдаланиб келмоқда. Жумладан, ушбу компаниянинг «Bayraktar Akıncı» дронига Украинада ишлаб чиқарилган турбиналар ўрнатилган.

Мавзуга оид