Шри-Ланкалик ёзувчи адабиёт бўйича Букер мукофотига сазовор бўлди
Ёзувчи Шехан Карунатилака марҳум ҳарбий фотограф ҳақидаги «Маали Алмейданинг етти ойи» романи учун адабиёт бўйича Букер мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, муаллиф 50 минг фунт стерлинг миқдорида пул мукофоти ҳам олади.

Фото: Reuters
Шри-Ланкалик ёзувчи Шехан Карунатилака «Маали Алмейданинг етти ойи» романи учун адабиёт соҳасидаги энг нуфузли бўлган Букер мукофотини қўлга киритди.
Асарнинг бош қаҳрамони ҳарбий фотограф Маали Алмейда бўлиб, у ўлимидан кейин ўз яқинларини Шри-Ланкани ҳайратда қолдириши керак бўлган фотосуратлар яширилган жойга олиб боришга ҳаракат қилади. Асарда Шри-Ланкадаги фуқаролар урушининг қонли воқеалари тасвирланган.
Қайд қилинишича, Карунатилака илгари реклама копирайтери бўлиб ишлаган, қўшиқлар, сценарийлар ва саёҳатлар ҳақида ҳикоялар ёзган.
Ёзувчига мукофот 17 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида қиролича-консорт Камилла томонидан топширилди. Шунингдек, Шехан Карунатилака 50 минг фунт стерлинг (тахминан 60 минг доллар) миқдоридаги пул мукофотига ҳам эга бўлди.
Шехан Карунатилака ишидан ташқари, бу йилги мукофот учун номзодлар рўйхатига беш мамлакат муаллифларининг бешта китоби ҳам киритилган эди: Новайолет Булавайо (Glory), Клэр Киган (Small Things Like These), Алан Гарнер (Treacle Walker), Персиваль Эверетт (The Trees), Элизабет Страут (Oh William!).
2021 йилда Жанубий Африкалик ёзувчи Дэймон Гэлгут апартеид ҳақида ҳикоя қилувчи «Ваъда» (The Promise) романи учун Букер мукофотини қўлга киритган эди.
2022 йилда ҳинд ёзувчиси Гитанжали Шри «Қум қабри» (Tomb of Sand) романи учун халқаро Букер мукофотига сазовор бўлди. Ушбу мукофот бошқа тилдан инглиз тилига ўгирилган асарлар учун мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
Мавзуга оид

16:31 / 13.11.2024
Саманта Ҳарви космонавтлар ҳақидаги романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди

16:38 / 27.05.2022
Ҳиндистонлик ёзувчи Гитанжали Шри Букер мукофотига сазовор бўлди

08:45 / 22.05.2019
Уммонлик ўқитувчи аёл нуфузли Букер мукофоти совриндори бўлди

09:16 / 17.10.2018