Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:47 / 25.10.2022
9129
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида 3 млн киши келди
9 ойда 3,1 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Қўмита хабарига кўра, 9 ой давомида 266,4 минг киши дам олиш мақсадида республикага ташриф буюрди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 3,1 млн киши;
- дам олиш — 266,4 минг киши;
- даволаниш — 55,4 минг киши;
- хизмат юзасидан — 54,1 минг киши;
- тижорат — 12,7 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 3,8 минг киши.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш