Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: Москванинг «ифлос» бомба ҳақидаги даъволари ёлғон
Россия Украинадаги урушни кучайтириш учун уйдирма баҳоналар ишлатмаслиги керак, деди Йенс Столтенберг. У Москванинг Украина «ифлос бомба» ишлаб чиқараётгани ҳақидаги даъвосини ёлғон, дея рад этди.
Фото: Reuters
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия президенти Владимир Путинни Украинага қарши урушни янада кучайтириш учун ёлғон баҳоналардан фойдаланиш борасида огоҳлантирди. «Россия вазиятни янада кучайтириш учун уйдирма баҳоналардан фойдаланмаслиги керак. Украина ўз ҳудудида радиоактив моддалар бўлган «ифлос бомба»ни қўллашни режалаштираётгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқий ёлғондир», - деди Столтенберг Ўрта Ер денгизида Американинг USS George H.W.Bush авиаташувчи кемасига ташрифи чоғида.
«Россия кўпинча ўзи режалаштирган ишларда бошқаларни айблайди», деди НАТО бош котиби ва жаҳон ҳамжамияти содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганини қўшимча қилди. Аввалроқ Москва Украина Россияни обрўсизлантириш мақсадида радиоактив «ифлос бомба»дан фойдаланишни режалаштираётганини маълум қилганди.
USS George H.W.Bush авиаташувчи кемаси ҳозирда НАТО мамлакатлари ва иттифоқдошларидан 80 дан ортиқ самолёт, 14 та кема ва 6000 га яқин аскарни ўз ичига олган Neptune Strike 2022 НАТО машғулотларига бошчилик қилмоқда. Машғулотларда НАТОнинг евроатлантика ҳудудида тийиб туриш ва ҳимоя қилиш қобилияти синовдан ўтказилади.
Мавзуга оид
13:59
«Қоидаларни ‘коллектив Ғарбʼ эмас, унинг битта вакили ёзмоқда» – Лавров АҚШ, НАТО ва Трамп ҳақида
10:26 / 20.01.2026
Дания ва Гренландия Арктикада НАТО миссиясини тузишни таклиф қилди
13:13 / 16.01.2026
Германия НАТОнинг кенг кўламли машқларини қабул қилмоқда
22:18 / 15.01.2026