Ўзбекистон | 20:30 / 26.10.2022
4934
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов алоқа соҳасида ҳамдўстликка аъзо давлатлар Кенгаши раислигига сайланди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатлар алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг Кенгаши раиси этиб сайланди.

АКТ вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Шерзод Шерматов раисликка 26 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган АСҲҲ давлатлари Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари Кенгашининг қўшма 58-мажлисида сайланган. Бу ташкилотга 30 йилдан ортиқ Россия раислик қилган ва Ўзбекистон вакили илк маротаба раисликка сайланмоқда.

Шерзод Шерматовнинг ушбу кенгаш раиси этиб сайланиши Ўзбекистонни минтақавий IT ҳабга айлантириш вазифаси йўлидаги навбатдаги қадам бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид