Жаҳон | 16:43 / 26.10.2022
4234
2 дақиқада ўқилади

Зеленский тизимли банкларни миллийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Украина президенти Володимир Зеленский ҳарбий ҳолат шароитида тизимли банкларни миллийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Олий рада сайти. 

Фото: AP

Қонун эълон қилинганидан бир кун ўтиб кучга киради, деди қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи Ярослав Железняк

Янги қоида Молия вазирлигига Россия Федерациясининг ҳарбий тажовузкорлиги натижасида юзага келган асослар бўйича Украина Миллий банкининг таклифига биноан тизимли аҳамиятга эга банкларни бозордан олиб чиқиш ҳуқуқини беради. 

Миллийлаштириш банкни тўловга лаёқатсиз деб таснифлаш тартибида амалга оширилади, лекин давлатдан қўшимча капиталлаштиришни талаб қилмайди.

Бундан олдин Киев Германиянинг Украинага уруш давридаги молиявий ёрдами ойига ярим миллиард долларни (506 миллион евро) ташкил этишига умид қилаётгани хабар берилганди.

«Бизнинг бюджетимиз учун ойига 4-5 миллиард доллар керак. Биз Германия ўз бўйнига ҳар ойда 500 миллион доллар олиши мумкинлигига ишонамиз», деди Володимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Олександр Роднянский Funke Mediengruppe'га камида кейинги олти ойлик муддат ҳақида гапириб. 

Унинг сўзларига кўра, Украина ЕИ Украина бюджетини тўлдириш учун ойига икки миллиард долларга яқин маблағ ажратишига умид қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид