Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятининг уч ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилади
Президентнинг “Наманган вилояти Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманларида “Наманган текстайл” кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Инвестициялар вазирлигининг Наманган вилояти Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманларида “Наманган текстайл” кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Бунда, биринчи босқичда кичик саноат зонаси Чортоқ тумани “Обод диёр” МФЙ ҳудудидаги 106,5 гектар ер майдонида ташкил этилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда кичик саноат зоналари таркибига киритиладиган ер участкалари чегаралари аниқланишини ва белгиланган тартибда ер участкалари тегишли равишда ажратилишини таъминлайди.
Наманган вилояти ҳокимлиги:
а) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан кичик саноат зоналари архитектура-режалаштириш ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
б) Молия вазирлиги, “Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси”, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва Автомобил йўллари қўмитаси билан биргаликда:
муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан кичик саноат зоналари бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларининг босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.
Наманган вилояти ҳокимлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Инвестициялар вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда:
кичик саноат зоналари ҳудудида нуфузли компания ва брендлар иштирокида экспортбоп, импорт ўрнини босувчи ва юқори қўшилган қийматли тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни шакллантиради;
кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026