Ўзбекистон | 18:34 / 29.10.2022
12075
2 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофот топширилди

Фото: KUN.UZ

Самарқанд шаҳрида ўтказилган МДҲ Парламентлараро Aссамблеясининг ялпи мажлисида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, профессор Шуҳрат Сирожиддиновга Чингиз Айтматов номидаги мукофотни бериш тўғрисида МДҲ ПА Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Ялпи мажлисда олимга мукофотни Қирғизистон делегацияси раҳбари Нурланбек Шакиев топширди. Шуҳрат Сирожиддинов матншунослик ва адабиётшунослик соҳасида йирик олим сифатида танилган, ўзбек мумтоз адабиёти, диншунослик ва таржима назариясига оид қатор илмий асарларига эга. Ёзувчи 140 дан ортиқ илмий мақолалар, 16 та монография ва ўқув қўлланмалар муаллифи.

Чингиз Айтматов номидаги мукофот Қирғизистон Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябр ойида таъсис этилган. Мукофот ҳар йили маданият, маърифат соҳасидаги хизматлари, гуманитар фанлар, адабиёт ва санъат ривожига, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш, маданиятлар, миллатлар ҳамда элатларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатлар ўртасидаги маънавий алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшганларга берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди