Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Etihad Airways авиакомпанияси Ўзбекистон бозорига кириши мумкин
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида Абу-Даби амирлиги маданият ва туризм департаменти раҳбари ўринбосари Сауд Абдулазиз Ал-Ҳосани билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Декабрь ойида йўлга қўйилаётган Абу Даби – Самарқанд авиақатновида БАА ОАВ вакиллари учун инфотур ташкил қилиш ва кейинги босқичда Ўзбекистон ОАВ вакилларини Абу-Дабига танишув сафарини уюштиришга келишиб олинди.
Сауд Абдулазиз Ал-Ҳосани, ўз навбатида, “Etihad Airways” авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириш имкониятлари ўрганиб чиқилишини билдирди.
Суҳбат чоғида ҳар йили анъанавий бўлиб ўтадиган Шайх Зоид фестивалида ўзбекистонлик ҳунармандлар ва бошқа соҳа вакиллари мунтазам иштирок этаётгани таъкидланиб, жорий йил 18 ноябрь куни очилиши кутилаётган навбатдаги анжуман доирасида қўшма тадбирлар ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
20:36 / 30.12.2025