Ўзбекистон | 12:51 / 01.11.2022
7605
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида ўз позициясини яхшилади

Жорий йил 26 октябрь куни Ҳуқуқ устуворлиги индекси (Rule of Law Index) навбатдаги натижалари эълон қилинди.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг барча саккизта индикатор бўйича кўрсаткичларида яхшиланиш кузатилди.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили World Justice Project халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади ва 8 та индикаторни - «Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги», «Коррупциядан холилик», «Давлат институтлари фаолияти очиқлиги (шаффофлиги)», «Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш», «Тартиб ва хавфсизлик», «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш», «Фуқаролик ва жиноий одил судлов»ни ўз ичига олади.

Мазкур индексда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакат халқаро ҳамжамиятда ижобий имижини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. 

Мамлакат умумий рўйхатда Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади.

2022 йилда ҳуқуқ устуворлиги фақатгина 54 та давлатда яхшиланди, 85 тасида ёмонлашди ва 1 та давлатда ўзгаришсиз қолди. Ушбу индексда Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган давлатлар қаторига киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид