Ўзбекистон | 08:13 / 01.11.2022
5929
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга оёқ кийим асосан Хитойдан олиб келиняпти
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 38 та хорижий давлатлардан қиймати 12,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 млн жуфт оёқ кийимларини импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, оёқ кийимлари импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 32,5 минг жуфтга камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийимлари импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 1,6 млн жуфт.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 877,6 минг жуфт ҳамда 35,1 минг жуфт оёқ кийим олиб келинган Туркия ва Вьетнам жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 31,9 минг жуфт;
- Индонезия – 14,6 минг жуфт;
- Италия – 10,3 минг жуфт;
- Чехия – 7,5 минг жуфт;
- Ҳиндистон – 5,4 минг жуфт;
- Испания – 2,7 минг жуфт;
- Португалия – 2,7 минг жуфт;
- Германия – 1,1 минг жуфт.