11:52 / 02.11.2022
5656

Октябр ойи учун «палов индекси» эълон қилинди

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилган.

Фото: Koolinar.ru

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди. 

2022 йил октябр ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:

  • Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм;    
  • Андижон вилояти – 20 800 сўм;    
  • Бухоро вилояти – 21 300 сўм;     
  • Жиззах вилояти –22 000 сўм;    
  • Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;     
  • Навоий вилояти – 19 000 сўм;     
  • Наманган вилояти – 15 000 сўм;    
  • Самарқанд вилояти – 23 700 сўм;    
  • Сурхондарё вилояти – 20 000 сўм;    
  • Сирдарё вилояти – 20 700 сўм;    
  • Тошкент вилояти – 21 500 сўм;  
  • Фарғона вилояти – 18 300 сўм;
  • Хоразм вилояти – 21 000 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 25 800 сўм.

Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

Top