Иқтисодиёт | 14:06 / 01.12.2025
17674
2 дақиқада ўқилади

1 кг палов қиймати: Қорақалпоғистонда – энг арзон, Тошкент шаҳрида – энг қиммат

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил ноябр учун 1 килограмм палов тайёрлаш бўйича ҳисобланган қийматларни маълум қилди. Маълумотларга кўра, энг арзон палов Қорақалпоғистон Республикасида, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Фото: iStock

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябр ойи учун 1 килограмм палов тайёрлашнинг ҳисобланган қиймати ҳудудлар кесимида қуйидагича шаклланди (рақамлар яхлитланган):

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 98 100 сўм;
  • Андижон вилояти – 105 800 сўм;
  • Бухоро вилояти – 107 500 сўм;
  • Жиззах вилояти – 109 300 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 111 100 сўм;
  • Навоий вилояти – 109 200 сўм;
  • Наманган вилояти – 108 600 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 112 500 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 111 400 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 104 100 сўм;
  • Тошкент вилояти – 112 000 сўм;
  • Фарғона вилояти – 115 200 сўм;
  • Хоразм вилояти – 106 600 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 116 100 сўм.

Шу тариқа, 1 килограмм палов тайёрлаш бўйича энг паст қиймат Қорақалпоғистон Республикасида (98,1 минг сўм), энг юқори қиймат эса Тошкент шаҳрида (116,1 минг сўм) кузатилган.

Статистик ҳисоб-китобларда 1 килограмм палов тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар тўплами асос қилиб олинган:

  • кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
  • пиёз – 300 гр;
  • мол гўшти – 700 гр;
  • сабзи – 1 кг;
  • гуруч – 1 кг;
  • нўхат – 100 гр;
  • зира – 10 гр;
  • ош тузи – 20 гр.

Ушбу рақамлар тўғридан тўғри бозорда сотилаётган тайёр паловнинг нархини акс эттирмайди. Уларда маҳсулотлар баҳоси билан бир қаторда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар харажатлари ҳам инобатга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид