Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика: 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати бўйича янги ҳисоб-китоблар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати ҳудудлар кесимида 98 минг сўмдан 116 минг сўмгача етган.
Фото: tripadviso
Ҳисоб-китобларга кўра, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида — 98 234 сўм, энг юқори кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида — 116 128 сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида қийматлар қуйидагича:
Қорақалпоғистон Р. – 98 234 сўм;
Андижон вилояти – 106 160 сўм;
Бухоро вилояти – 107 931 сўм;
Жиззах вилояти – 109 666 сўм;
Қашқадарё вилояти – 111 922 сўм;
Навоий вилояти – 109 697 сўм;
Наманган вилояти – 108 617 сўм;
Самарқанд вилояти – 112 930 сўм;
Сурхондарё вилояти – 111 624 сўм;
Сирдарё вилояти – 104 256 сўм;
Тошкент вилояти – 112 607 сўм;
Фарғона вилояти – 115 413 сўм;
Хоразм вилояти – 107 027 сўм;
Тошкент шаҳри – 116 128 сўм.
Бир килограмм палов тайёрлаш учун ўртача қуйидаги маҳсулотлар ҳисобга олинган:
кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
пиёз – 300 г;
мол гўшти – 700 г;
сабзи – 1 кг;
гуруч – 1 кг;
нўхат – 100 г;
зира – 10 г;
ош тузи – 20 г.
Эслатма: мазкур рақамлар бозор ёки ошхонада сотилаётган тайёр палов нархини англатмайди. Унда тайёрлаш жараёни ва хизмат кўрсатиш харажатлари ҳам қўшиб ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:35 / 31.01.2026
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича энг юқори ва паст кўрсаткичли ҳудудлар маълум қилинди
22:16 / 07.12.2025
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 10 ойда 16,5 трлн сўм сарфлади
14:06 / 01.12.2025
1 кг палов қиймати: Қорақалпоғистонда – энг арзон, Тошкент шаҳрида – энг қиммат
12:04 / 09.10.2025