Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими ўзгаради
Президентнинг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш ҳамда уни илғор жаҳон амалиётига мослаштириб бориш бўйича қуйидагилар амалга оширилган:
- самарали илмий фаолиятга муносиб шарт-шароитлар яратиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, диссертациялар сифати ва самарадорлигини кескин кўтариш мақсадида 2017 йил 1 июлдан бошлаб диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини беришни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизими амалиётга жорий этилган;
- олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги амалдаги математика, физика, кимё, биология, техника ва иқтисодиёт фанлари йўналишидаги тегишли илмий даражалар берувчи илмий кенгашга талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларида мустақил тасдиқлаш ваколати берилган;
- педагогика фанлари йўналишларида талабгорларни илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати Тошкент давлат педагогика университети, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига берилган;
- олий таълимдан кейинги таълим бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатлар рўйхати ҳар йили ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистонда фан доктори (DSc) сифатида тўғридан тўғри тан олиниши йўлга қўйилган;
- халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган профессор, доцент, катта илмий ходим ва уларга тенглаштирилган бошқа илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатлар олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари тавсиясига асосан Ўзбекистонда қўшимча экспертиза ўтказмасдан ва бошқа синовларсиз тўғридан тўғри тан олинишига рухсат берилган;
- бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида илмий ишланма яратган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини мустақил ҳолда бериш ваколати тажриба тариқасида Ўзбекистон миллий университетига берилган;
- “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёни рақамлаштирилиб, ахборот тизимлари «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинган;
- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича диссертациялар матнини бир вақтнинг ўзида кўп тилларга (ўзбек, рус, инглиз ва бошқалар) ўгирган ҳолда уларни солиштириш имкониятига эга бўлган кўчирмачиликни аниқлаш дастурий-ахборот тизимининг амалиётга жорий этилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:
- Ўзбекистон халқаро битимлари ва шартномалари, Ўзбекистон президенти ва ҳукумат ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида хорижий олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий даражалар тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан тўғри (экспертизадан ўтказмасдан) тан олиш;
- диссертация тайёрламасдан олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан нашр этилган якка муаллифликдаги монография тақдимномаси муҳокамаси асосида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарорига кўра фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;
- диссертация тайёрламасдан аниқ вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ишланмалар, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига тақдимномани Ёшлар академияси кенгаши тавсияси асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш (тиббиёт фанлари бундан мустасно);
- диссертация тайёрламасдан муайян тарихий, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик йўналишидаги тадқиқот натижалари бўйича камида тўртта илмий янгилиги тақдимоти O‘zbekiston tarixi телеканалида ўтказилган ва илмий янгиликлари бадиий ёки ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилганлиги бўйича тақдимнома ва илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарори асосида тадқиқот муаллифига ўрнатилган тартибда тарих, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;
- белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни мустақил равишда тузиш ва хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун ОАКга юбориш;
- фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Хирш индекси камида икки бўлган юқори малакали ва тажрибали профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторини (PhD) киритиш;
- диссертацияларни етакчи ташкилотда қўшимча муҳокамадан ўтказиш тартибини бекор қилиш;
- илмий даражалар берувчи илмий кенгашда талабгорларни илмий даражада тасдиқлашни “очиқ” овоз бериш йўли билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйган ҳолда илмий кенгашда овоз бериш жараёнини ўтказувчи ҳисоб комиссиясини тузиш ва “ёпиқ” овоз бериш тартибини бекор қилиш;
- барча фанлар бўйича диссертациялар илмий семинарлардаги муҳокамаси ва очиқ ҳимоясини ўтказиш жараёнини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш амалиётини жорий этиш (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно).
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари сифатини ошириш ва кўчирмачилик (плагиат) ҳолати олдини олиш мақсадида диссертацияларни илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар қошидаги илмий семинарларда кўриб чиқиш жараёнида илмий жамоатчилик томонидан интернет тармоғи орқали электрон экспертизадан ўтказиш йўлга қўйилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно);
- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига талабгорлар томонидан Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник базалар рўйхатидаги нуфузли ихтисослашган илмий нашрларда мақолалар чоп этиш талаби босқичма-босқич жорий қилинади;
- олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларни қабул қилишда улар тайёргарлик даражасини баҳолаш сифатини ошириш ва улар мазкур институтларга қабул қилинганидан кейинги даврини тўлалигича тадқиқот сифатига қаратиш мақсадида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади;
- олий таълим ва илмий ташкилотлар нуфузи ва масъулиятини оширишда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари мавзуларини ОАКда рўйхатга олиш ва уларни эълон қилиш амалиёти бекор қилинади;
- диссертациялар илмий натижаларини эълон қилиш тавсия этилган миллий ва халқаро журналлар рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилиниб, фан тармоқлари хусусиятларини эътиборга олган ҳолда журналлар илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан мустақил равишда тан олиниши йўлга қўйилади;
- диссертация тадқиқотлари натижаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётга жорий қилинган ишлар ҳамда улар иқтисодий/ижтимоий самараси тўғрисидаги маълумотларни улар жорий қилинган ташкилотлар ҳамда бўйсунувига кўра тегишли вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон ва вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари веб-сайтида эълон қилиш жорий этилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно);
- барча фанлар бўйича профессор илмий унвонини олиш учун якка муаллифликда монография (ёки якка ва жамоавий тарзда монография) чоп этиш жорий қилинган ҳолда, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси диссертацияси бўйича монография эълон қилиш бекор қилинади;
- талаблар ягоналигини таъминлаш мақсадида талабгорларни илмий даражалар ва илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати берилган илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ҳамда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари томонидан тасдиқланган аттестация ишлари ОАК томонидан мониторинг қилиб борилади.
Синов тариқасида уч йил муддатга 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- жамиятни маънавий юксалтириш ва таълим-тарбия жараёни сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этган тарих, фалсафа, филология, юридик, архитектура, санъатшунослик, педагогика ва психология фанлари бўйича талабгорларни фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари мустақил тасдиқлаш ваколати олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузуридаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга;
- илмий унвонларда мустақил тасдиқлаш ваколати академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар кенгашларига берилади.
Мавзуга оид
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
11:08 / 24.01.2026
Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
19:21 / 20.11.2025