Ўзбекистон | 16:39 / 03.11.2022
15601
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 5 вилоятида қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари лавозимидан озод қилинди

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари лавозимидан озод қилинди ва янги бошлиқлар тайинланди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистоннинг бешта вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Қарор билан:

  • Соҳибжон Жумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Маҳмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Зоҳиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Раҳмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;
  • Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Бундан ташқари, Саид Тўхтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — шаҳар бош архитектори лавозимига Шавкат Дўсмуҳамедов номзоди маъқулланган.

Мавзуга оид