Жаҳон | 18:39 / 03.11.2022
9021
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик депутат қорамолларни солиққа тортишни таклиф қилди

Депутат Женишбек Токторбоев фикрига кўра, қишлоқларда одамлар яхши яшаяпти, шунинг учун янги солиқ жорий этиш керак.

Фото: kenesh.kg

Қирғизистон парламенти йиғилишида депутат Женишбек Токторбоев қорамолларга нисбатан солиқнинг янги турини жорий этишни таклиф қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қарийб 2 миллион бош қорамол, шундан 700 мингга яқин от, 8 миллионга яқин қўй бор.

«Биз аграр мамлакатмиз, шунинг учун аҳолининг 70 фоиздан ортиғи қишлоқларда яшайди ва деҳқончилик билан шуғулланади. Худога шукур, халқ бойиб кетяпти, қишлоқда ҳамманинг уч-тўртта машинаси бор. Энди қишлоқдаги турмуш даражасига қарасангиз, шаҳардагидан ёмон эмас. Мен ўзим қишлоқ йигитиман ва тез-тез у ерга бораман. Қишлоқдаги инфратузилма шаҳардагидан ёмон эмас. Ўртача битта от 70 мингдан 100 минг [қирғиз] сўмгача туради. Менимча, молга солиқ солиш мумкин. Ҳар бир қўчқордан йилига 100 сўмдан, қорамол ва отлардан эса 250 сўмдан солиқ ундиришни таклиф қиламан. Шу тариқа 1,5 миллиард сўм қишлоқлар бюджетига тушади. Давлат бюджетидан эса пул сўрамайди», - деди Женишбек Токторбоев.

Халқ депутати Қирғизистоннинг қайси қишлоқларида аҳоли бадавлат яшаётганига аниқлик киритмади.

Мавзуга оид